Павел Дуров: Ўсмирлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш муаммони ҳал қилмайди

Павел Дуров: Ўсмирлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш муаммони ҳал қилмайди

«Ўсмирлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланган тақдирда VPN’дан фойдаланишга мажбур бўлишади, бу эса ноқонуний контентдан фойдаланиш имконияти туфайли уларни янада каттароқ хавф остига қўяди», — деб баёнот берди Telegram асосчиси Павел Дуров X тармоғида.

​Унинг фикрича, худди шундай вазият Telegram блокланганидан кейин россиялик ўсмирлар билан ҳам содир бўлган.

​»Ҳеч қандай қонун яхши тарбиянинг ўрнини боса олмайди. Ота-оналарда болаларнинг рақамли истеъмолини чеклаш учун аллақачон воситалар мавжуд: ота-она назорати, экран вақти чекловлари ёки умуман смартфоннинг йўқлиги», — дея қўшимча қилди Дуров.

​У кўплаб ота-оналар бунинг ўрнига болаларини тинчлантириш учун уларга iPad беришларини, аммо «ҳеч қандай тартибга солиш буни тузата олмаслигини» кўрсатиб ўтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: