АҚШ Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги номини Тинч океани қўмондонлиги деб қайта ўзгартирмоқчи

АҚШ Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги номини Тинч океани қўмондонлиги деб қайта ўзгартирмоқчи

Мазкур қўмондонлик 1947 йил 1 январда Қўшма Штатларнинг ўша пайтдаги президенти Гарри Трумен томонидан ташкил этилган бўлиб, АҚШ Тинч океани қўмондонлиги (USPACOM) номи билан фаолият юритган. 2018 йилда у АҚШ Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги (USINDOPACOM) деб қайта номлангун.

«Ном ўзгариши қўмондонлик миссияси, вазифалари ёки географик ҳудудига таъсир қилмайди. Эски USPACOM номини тиклаш қўмондонликнинг чуқур тарихий илдизларига ҳурмат бажо келтириб, Тинч океанида хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчилар ўртасида ғурур ва жамоавий руҳни кучайтиради», дейилади Пентагон баёнотида.

USPACOM назоратидаги ҳудуд АҚШнинг ғарбий соҳилидан Ҳиндистоннинг ғарбий чегарасигача бўлган минтақани қамраб олади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: