Эрон президенти Исломобод меморандумини тарихий ҳужжат деб атади
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан Исломобод меморандуми юзасидан муносабат билдирди. У мазкур келишувни тарихий ҳужжат сифатида баҳолаган.
Президентнинг қайд этишича, бу кучли Эрондан йўлланган хабар бўлиб, тинчликка фақат ўзаро ҳурмат орқали эришилади. Шунингдек, Эрон Ислом Республикаси ўз қадр-қиммати ва мустақиллигини сақлаган ҳолда, умуминсоний тинчлик, тараққиёт ҳамда минтақавий ҳамкорликка доимо содиқ қолиши таъкидланди.
