Ҳантер Байден реабилитация марказида раҳбарлик лавозимига тайинланди

Ҳантер Байден реабилитация марказида раҳбарлик лавозимига тайинланди

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден Лос-Анжелесдаги элита даражасидаги гиёҳвандликдан даволаш маркази — Peak Path Health қошидаги хайрия жамғармасига ижрочи директор ва маслаҳатчи этиб тайинланди.

Компания маълумотига кўра, Ҳантер Байден тикланиш дастурларини қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ҳамда гиёҳвандлик ва руҳий саломатлик муаммоларига дуч келган инсонларга ёрдам бериш йўналишида фаолият олиб боради.

Жамғарма баёнотида қайд этилишича, Ҳантер Байден 2026 йил июнь ойида етти йиллик соғлом турмуш тарзи босқичини нишонлайди. Унинг шахсий ҳаётий тажрибаси ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга бўлган қизиқиши мазкур лавозим учун муҳим омил сифатида баҳоланган.

Жамғарма асосан молиявий имкониятлари чекланган шахсларга узоқ муддатли тикланиш ва психологик қўллаб-қувватлаш хизматларини тақдим этишни мақсад қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: