Лукашенко: Беларусьни урушга тортишга уринишлар оқибатсиз қолмайди
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатни урушга тортишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар уни амалга оширишга уринганлар учун яхши оқибат билан тугамаслигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Минск вазиятни хотиржам ва назорат остида бошқармоқда. Лукашенко Беларусь барқарор давлат бўлиб қолаётгани айрим кучларга маъқул келмаётганини, шу сабабли турли провокациялар ва турли тахминлар пайдо бўлаётганини таъкидлади.
Шунингдек, у вазият атрофида кўплаб баёнотлар ва версиялар тарқалаётганини қайд этиб, бу масалада «аниқ ҳақиқат» зарурлигини айтди. Лукашенконинг таъкидлашича, у бу ҳақиқатни, аввало, Украина расмийлари ва ҳарбийлари томонидан эшитишни кутмоқда.
