Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди
Тергов маълумотларига кўра, А.А. бир нечта фуқароларнинг ишончига кириб, ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништирган ҳолда йирик миқдордаги маблағ ва мол-мулкларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
У арзон буғдой олиб бериш, ер майдони бўйича қарорни тиклаш, автомашина алмаштириб бериш каби ваъдалар билан жабрланувчилардан жами миллиардлаб сўм ва ўн минглаб долларларни олган. Шунингдек, бир фуқаронинг хонадонидан қимматбаҳо тилла тақинчоқларни ўғирлагани ҳам аниқланган.
18 июнь куни унга нисбатан фирибгарлик, ўғирлик ва бошқа моддалар билан айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
