Трамп: Европа Украина учун АҚШ харажатларини қоплаши керак
АҚШ президенти Дональд Трамп Европа давлатларини собиқ президент Жо Байден даврида Украинага ажратилган ҳарбий ёрдам учун Вашингтон харажатларини қоплашга чақирди.
Трампнинг таъкидлашича, АҚШ Украинага қарийб 350 миллиард долларлик қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб берган. Унинг фикрича, энди Европа мамлакатлари мазкур маблағларнинг асосий қисмини ўз зиммасига олиши лозим.
АҚШ раҳбари Вашингтон Украина қўллаб-қувватланишида энг катта молиявий юкни кўтарганини таъкидлаб, Европа хавфсизлигига доир масъулиятни ҳам кўпроқ ўз бўйнига олиши кераклигини билдирди.
