Мюнхенда иккита юк вагони беш метрли баландликдаги кўприкдан автомобил йўлига қулаб тушди
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар олди, деб хабар бермоқда маҳаллий полиция dpa агентлигига.
Вагонларда қандай юк ташилаётгани номаълум, бироқ ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ушбу юк маҳаллий аҳоли учун хавф туғдирмаслигини маълум қилишди.
Воқеа содир бўлган жойдаги кўча тўсиб қўйилган. Ҳалокат юз берган темир йўл тармоғидан фақат юк ташиш учун фойдаланилади, шу сабабли бу ҳолат шаҳар атрофида ва шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ҳаракатига халақит бермади, дейилади хабарда.
