Россиянинг Запорожьега уюштирган ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Россиянинг Запорожьега уюштирган ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украинанинг Запорожье вилоятига уюштриган ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди ва олти киши яраланди.

Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Фёдоров маълум қилди.

«Афсуски, тўрт киши ҳалок бўлди. Яна олти киши яраланди. Ярадорлар барча зарур тиббий ёрдамни олмоқда», деб ёзган у.

Фёдоровнинг сўзларига кўра, Россия кучлари вилоят марказига тўққизта КАБ ҳаво бомбасини отган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: