Япония Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди

Япония Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун, 21 июнь 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Ф” гуруҳидан ўрин олган Тунис ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Учрашувда Япония терма жамоаси 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Мексиканинг Гвадалупе шаҳрида бўлиб ўтган баҳсни руминиялик ҳакам Иштван Ковач бошқариб борди.

Ҳисоб ўйиннинг 6-дақиқасида ярим ҳимоячи Даити Камада томонидан очилди. 31-дақиқада ҳужумчи Аясе Уэда японларнинг устунлигини икки бараварга оширди.

Иккинчи бўлимда ҳам Осиё вакиллари ташаббусни қўлдан бермади. 69-дақиқада Жуня Ито жамоасининг учинчи голини киритди. Учрашувга нуқтани эса 83-дақиқада Аясе Уэда қўйди ва дубль муаллифига айланди. Шу тариқа, Япония Тунисни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, “Ф” гуруҳининг биринчи турида Тунис Швецияга 1:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Япония эса Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич баҳслари 11 июндан 27 июнга қадар давом этади. Ҳар бир жамоа учтадан ўйин ўтказади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни банд этган энг яхши саккизта терма жамоа йўлланма олади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: