Путин: Зеленскийнинг баёнотлари музокараларга эмас, зиддиятга хизмат қилмоқда

Путин: Зеленскийнинг баёнотлари музокараларга эмас, зиддиятга хизмат қилмоқда

Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленскийнинг шахсий учрашувлар ҳақидаги мурожаатлари музокаралар учун зарур шарт-шароит яратмаётганини билдирди.

Путиннинг таъкидлашича, Киев томони доимий равишда шахсий учрашув ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқда, бироқ бундай чақириқлардан кўп ўтмай Россия ҳудудларига зарбалар берилаётгани ишонч муҳитини заифлаштирмоқда.

«Зеленский бизга ўша қоғозни юборди, улар доим “Биз шахсий учрашувни хоҳлаймиз” дейишади. Хўш, кейин-чи? Уч кундан кейин эса Старобельскка зарба берилди. Буни қандай тушуниш керак? Бу ерда шахсий учрашувлар ва музокаралар учун қандай асос ёки шарт-шароит бўлиши мумкин?» — деди Россия раҳбари.

Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар музокара жараёнига ёрдам бермайди, аксинча томонлар ўртасидаги зиддиятни янада кучайтиради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: