Apple Россияга нисбатан «рақамли террорга» ўтди – вазирлик

Apple Россияга нисбатан «рақамли террорга» ўтди – вазирлик

АҚШ компанияси, дастлаб, Россия банк иловаларини магазиндан олиб ташлади, энди эса – ҳеч қандай қонуний асоссиз, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва видео платформаларни ўчирмоқда. Кўринишидан, Apple қарорларига геосиёсат таъсир қилган ва бу ахборот урушининг бир қисми. Мақсад — Россия фуқаролари учун кундалик ҳаётда қийинчиликлар яратиш, – дейилади Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги хабарида.

Россия ўзининг рақамли экотизимига эга бўлгани – трансмиллий компанияларга ёқмайди. Ахир дунёда ўз қидирув тизимлари, ўз ижтимоий тармоқлари ва мессенжерлари, видеохостинг ва такси хизматлари иловаларига эга бўлган мамлакатлар сони жуда кам.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: