Зилзила мўъжизаси: 18 кунлик чақалоқ 32 соатдан кейин қутқарилди
Венесуэлада юз берган даҳшатли зилзиладан кейин қидирув-қутқарув ишлари тинимсиз давом этмоқда. Қутқарувчилар вайроналар остидан 18 кунлик чақалоқни орадан 32 соат ўтиб соғ-саломат олиб чиқишга муваффақ бўлди.
Қутқарув амалиёти акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб инсонларни ҳаяжонга солди. Чақалоқнинг тирик қолиши табиий офат фонидаги энг қувончли ва умид бахш этувчи воқеалардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 920 нафарга етган. Юзлаб одамлар жароҳат олган, яна кўплаб фуқаролар бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда.
Айни пайтда қутқарувчилар вайроналар остида тирик қолганларни излаш ишларини давом эттирмоқда. Мутахассислар ҳар бир дақиқа муҳимлигини таъкидлаб, қидирув ишлари тун-у кун тўхтовсиз олиб борилаётганини маълум қилмоқда.
