Финляндия ядро қуролини олиб кириш ва сақлашга қўйилган тақиқни бекор қилмоқда

Финляндия ядро қуролини олиб кириш ва сақлашга қўйилган тақиқни бекор қилмоқда

Мамлакат президенти Александер Стубб атом энергияси тўғрисидаги қонунга киритилган ва 1 июлдан кучга кирадиган тегишли ўзгартиришларни имзолади.

Бундан аввал, 17 март куни Финляндия парламенти ушбу тузатишларни 61 га қарши 125 овоз билан маъқуллаган эди. Ўша ойнинг ўзидаёқ Кремл Финляндия ҳудудида ядро қуроли жойлаштирилган тақдирда «жавоб чоралари» кўрилиши билан таҳдид қилган эди.

Финляндия тинчлик даврида ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш ниятида эмас, бироқ бу ерда гап ядро қуролидан «ҳеч қачон фойдаланишга тўғри келмаслигини» кафолатлашга қаратилган тийиб турувчи омил ҳақида кетмоқда, дея Стуббнинг сўзларидан иқтибос келтирган Reuters агентлиги.

Мамлакат мудофаа вазири Антти Хяккянен ушбу ислоҳотни «тарихий» деб атади ва у «Финляндия ҳамда бутун NATO хавфсизлигини мустаҳкамлашини» маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қонунчиликнинг ўзгартирилиши Финляндиянинг Россия томонидан ҳарбий фаоллик объектига айланиши хавфини камайтиради.

Маълумот учун, кўп ўн йилликлар давомида нейтрал давлат бўлиб келган Финляндия 2023 йил 4 апрелда алянсга аъзо бўлди. 2025 йилнинг сентябр ойида мамлакатда алянснинг Шимолий Европадаги қуруқликдаги қўшинлари янги қўмондонлик штаби фаолият бошлади — бу алянс қўшинларининг Россия чегарасига энг яқин жойлашган штаби ҳисобланади. Финляндиянинг Россия билан чегараси узунлиги 1300 километрни ташкил этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: