Венесуэладаги зилзилалар қурбонлари сони 1400 дан ошди
Венесуэлада 24 июн куни кетма-кет юз берган 7,2 ва 7,5 балли зилзилаларда вафот этганлар сони 1430 кишига етди, камида 68 900 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Венесуэла ҳукуматидаги манбаларига таяниб Associated Press хабар берди.
Мутахассислар омон қолганларни қутқариш учун дастлабки 48-72 соатни ҳал қилувчи деб ҳисобламоқда. Аммо улар озиқ-овқат ва сувга эга бўлса, бу муддат янада узайиши мумкин. Табиий офат оқибатида энг кўп Ла Гуайра штати зарар кўрган.
Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес штатга хавфсизликни таъминлаш ва қутқарувчиларга ёрдам бериш учун 14 мингдан ортиқ ҳарбий ва полициячи юборилганини билдирган.
БМТ ҳисоботига кўра, 7,2 ва 7,5 балли иккита зилзила келтирган тўғридан тўғри зарар миқдори камида 6,7 миллиард долларни ташкил этади. Иккинчи ер силкиниши Венесуэлада сўнгги бир асрдан кўпроқ вақт ичида содир бўлган энг кучли зилзила ҳисобланади.
