Бошлаган ишимизни охирига етказамиз — Трамп Эронга яна таҳдид қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон яна ўт очишни тўхтатиш режимини бузса, Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий амалиётларни кенгайтириши мумкинлигини маълум қилди.
“Шундай вақт келиши мумкинки, биз энди вазминликни сақлаб қола олмаймиз ва муваффақиятли бошлаган ишимизни ҳарбий йўл билан охирига етказишга мажбур бўламиз. Агар шундай бўлса, Эрон энди мавжуд бўлмайди”, деди Трамп.
Трампнинг фикрича, Теҳрон ушбу воқеалардан ҳам тегишли хулоса чиқармайди.
