Нью-Йорк аэропортига қўнаётган йўловчи самолётига дрон урилди — Sky News 

Нью-Йорк аэропортига қўнаётган йўловчи самолётига дрон урилди — Sky News 

Airbus А321 самолёти учувчиси Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортига қўнишдан олдин, тахминан 900 метр баландликда дрон самолётнинг айнан кабина устига келиб урилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Лас-Вегасдан учиб келган JetBlue авиакомпаниясига тегишли самолёт эсон-омон қўнган, йўловчилар одатдаги тартибда самолётни тарк этишган.

Текширувдан сўнг авиакомпания ҳеч қандай жиддий шикастланиш ёки тўқнашув излари топилмаганини билдирди. Мазкур ҳодиса юзасидан АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси тергов олиб бормоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: