Залужний Украина президентлик сайловларида иштирок этади
Украинанинг собиқ бош қўмондони ва Британиядаги элчиси Валерий Залужний бу ҳақда Владимир Зеленский билан суҳбатда маълум қилди, деб хабар бермоқда “Украинская правда” нашри.
“Манбаларга кўра, <…> Зеленский охир-оқибат собиқ бош қўмондонга тўғридан-тўғри савол берган: “Агар сайловлар кузда ўтказилса, иштирок этасизми?” Ва у аниқ жавоб олган: “Ҳа. Иштирок этаман”, — дейилади нашрда.
Хабарда айтилишига кўра, Рустем Умеров ва Давид Арахамия Залужнийни бу фикрдан қайтаришга ҳаракат қилишган, лекин у рози бўлмаган.
