Али Хоманаийнинг дафн маросимига Теҳронга бир миллионга яқин одам келади 

Али Хоманаийнинг дафн маросимига Теҳронга бир миллионга яқин одам келади 

 

Олий раҳбар билан хайрлашув маросимида иштирок этиш учун Эрон пойтахтига дунёнинг 90 давлатидан делегациялар ва минглаб эронликлар ташриф буюради.

 

Ушбу муносабат билан Теҳрондаги барча меҳмонхоналар жума кунидан сешанбага қадар 50% чегирма эълон қилган.

 

Ундан ташқари, Теҳрон, Қум, Машҳад шаҳарлари маъмурияти маҳаллий аҳолидан меҳмонларни ўз уйларида бепул қабул қилишни ҳам сўрамоқда.

 

Теҳрон метроси жума кунидан бошлаб 24 соат иш тартибига ўтади.

 

Кўп сонли одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун, 6400 қутқарув хизматлари ходимлари, шифохона ва тез ёрдам хизматлари шайланган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: