Эрон Ҳурмуз бўғози орқали эркин қатнов муддатини маълум қилди
Теҳрон АҚШ билан тузилган меморандум доирасида Ҳурмуз бўғози орқали эркин кемалар қатнови фақат 60 кун давомида амал қилишини маълум қилди.
Эрон парламенти спикери ва бош музокарачи Муҳаммад Боқир Қолибофнинг айтишича, АҚШ билан имзоланган меморандум доирасида Ҳурмуз бўғози орқали эркин ўтиш тартиби фақат 60 кун амал қилади.
Унинг таъкидлашича, Эрон ҳеч қандай шароитда Ҳурмуз бўғозидаги ўз ҳуқуқларидан воз кечмайди ва амалдаги келишувларни вақтинчалик механизм сифатида баҳолайди.
Қолибоф, шунингдек, Эрон ва АҚШ ўртасида яқинда амалга оширилган ўзаро зарбаларни Теҳрон урушни тўхтатиш тўғрисидаги келишувнинг бузилиши сифатида баҳолаётганини билдирди.
У Эрон меморандум шартларини бажариш бўйича мулоқотни давом эттираётганини, бироқ агар келишувларга риоя қилинмаса, мамлакат урушга тайёрлигини огоҳлантирди.
Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги меморандум 18 июнь куни кучга кирган бўлиб, у жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, санкциялар, ядровий дастур масалаларини муҳокама қилиш ҳамда Ҳурмуз бўғози орқали кемалар қатновини тиклашни назарда тутади.
