Англия терма жамоаси жиҳозларини ўғирлашда гумонланаётганлар аниқланди
Англия миллий терма жамоасининг машғулот жиҳозларини ўғирлашда гумонланаётган шахслар аниқланди.
Маълум қилинишича, жамоанинг жиҳозлари Флорида штатидан Канзас-Ситидаги базага олиб кетилаётган вақтда юкнинг бир қисми ўғирланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гумонланувчиларнинг шахсини аниқлаган ва ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Ўғирланган жиҳозларнинг бир қисмини қайтариш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда.
