Францияда президентлик сайловларининг биринчи босқичи 2027 йил 18 апрель куни ўтказилади

Францияда президентлик сайловларининг биринчи босқичи 2027 йил 18 апрель куни ўтказилади

Франция Вазирлар кенгаши 2027 йилги президентлик сайловлари саналарини тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакатнинг энергетика вазири ва ҳукумат расмий вакили Мод Брежон маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, барча сиёсий партиялар билан ўтказилган маслаҳатлашувлардан сўнг сайловнинг биринчи босқичини 2027 йил 18 апрель, якшанба куни, иккинчи босқичини эса 2 май, якшанба куни ўтказишга қарор қилинган.

Франция Конституциясига мувофиқ, президентлик сайлови амалдаги давлат раҳбарининг ваколат муддати тугашидан 20–35 кун олдин ўтказилиши лозим. Президент Эммануэль Макроннинг ваколатлари 2027 йил 14 май куни ярим тунга ўтар кечаси якунланади.

Маълум қилинишича, ушбу саналар баҳорги мактаб таътили сайловчилар фаоллигига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун танланган.

Франция ҳукумати президентликка номзодларнинг расмий рўйхатини 2027 йил 26 мартдан кечиктирмай эълон қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: