Испанияда кучли иссиқлик оқибатида вафот этганлар сони 1028 кишига етди

Испанияда кучли иссиқлик оқибатида вафот этганлар сони 1028 кишига етди

Испанияда давом этаётган кучли иссиқлик тўлқини оқибатида вафот этганлар сони 1028 нафарга етди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, юқори ҳарорат энг кўп кекса ёшдагилар, сурункали касалликларга чалинганлар ва хавф гуруҳига кирувчи аҳоли қатламига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мутасаддилар фуқароларни куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликка, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишга ва қуёш нурларидан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: