Свердловск вилоятида 330 дан ортиқ уйни сув босди
“Тагил дарёси тошиб, Нижний Тагилдаги чорраҳалар ва кўприк таянчларини сув босди. 60 дан ортиқ дачалар, 3000 дан ортиқ боғ участкалари, еттита кўприк ва иккита автомагистраль шикастланган. Яқин вақт ичида сув сатҳи яна кўарилиши мумкин”, – дейилади ФВВ хабарида.
Екатеринбург ва Первоуралск шаҳарларида, Горноуралский, Кушвинский ва Нижнесергинский туманларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Нижняя Салда сув омборидаги сув сатҳи кўтарилмоқда, юқори даражадаги огоҳлантириш ҳолати эълон қилинди ва металлургия заводи сув тошқини хавфи остида.
