Путин урушда ютқазмоқда
Путин урушда ютқазмоқда ва шу сабабли зарбаларни кучайтирмоқда — Украина президенти.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинанинг Қримдаги муваффақиятлари сабабли Путин учун Россия жамиятига вазиятни тушунтириш борган сари қийинлашиб бормоқда.
«Путиннинг фронтда ва иқтисодиётда муаммолари бор. Шубҳасиз, у Украинага, айниқса, баллистик ракеталар ёрдамида бериладиган зарбаларни янада кучайтириб боради», — деди Украина етакчиси.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Россиянинг Украинага бераётган ҳар бир зарбасида ракеталар сони тобора кўпайиб бормоқда.
