АҚШдаги ЖЧ ўйинлари қолдириладими?
Аномал иссиқ сабабли АҚШдаги ЖЧ ўйинлари қолдирилиши ёки кўчирилиши мумкин.
The Guardian нашрининг ёзишича, 4 июль куни Филаделфияда ўтадиган Франция – Парагвай учрашуви вақтида ҳаво ҳарорати +37 °C даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Шу сабабли ўйин кечиктирилиши ёки бутунлай бошқа кунга кўчирилиши мумкин.
Шунингдек, 3 июль кунги Кабо-Верде – Аргентина баҳси ҳам жазирама иссиқ шароитида ўтиши тахмин қилинмоқда.
