Новосибирск вилоятида ёнилғи қуйиш шохобчаларининг катта қисми ишламаяпти
Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.
Новосибирск вилоятида ёнилғи билан боғлиқ вазият таранглигича қолмоқда: ёнилғи қуйиш шахобчаларининг катта қисми ишламаяпти, ишлаётганларида эса катта навбатлар юзага келган, деб хабар берди вице-губернатор Олег Клемешов.
Расмий шахс 4 июл куни кундузи Новосибирск, Бердск ва Искитимдаги тўққизта «Газпромнефть» шахобчасида бир неча соат давомида фавқулодда хизмат машиналари устувор тартибда ёнилғи билан таъминланишидан огоҳлантирди.
Унинг сўзларига кўра, ишлаётган шахобчалар сонини кўпайтириш мақсадида «Газпромнефть» компанияси операторлар бўлмаган айрим станциялар фаолиятини тиклаган.
Новороссийскда ёқилғи билан боғлиқ муаммолар 10 июн куни бошланганди. Июл ойи бошига келиб шаҳар аҳолиси ишлаётган заправкалар атрофида соатлаб навбат кутишга мажбур бўла бошлади.
