Қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 533,1 трлн сўмни ташкил этди.
Ўсиш суръатлари энг юқори хизматлар — молия, алоқа ва ахборотлаштириш ҳамда таълим соҳалари.
Хизматлар турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича:
молиявий хизматлар — 124,9 фоиз;
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 122,2 фоиз;
таълим соҳасидаги хизматлар — 121,0 фоиз;
ижара хизматлари — 117,6 фоиз;
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 117,5 фоиз;
меъморчилик ва муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 115,3 фоиз;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 114,7 фоиз;
яшаш ва овқатланиш хизматлари — 114,1 фоиз;
савдо хизматлари — 114,0 фоиз;
транспорт хизматлари — 113,3 фоиз;
компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 113,0 фоиз;
шахсий хизматлар — 111,6 фоиз;
бошқа хизматлар — 115,8 фоиз.
