Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Киев ва Москвага «фотосессия учун» бориш ниятида эмас

Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Киев ва Москвага «фотосессия учун» бориш ниятида эмас

NYT нашрининг эслатишича, пайшанба куни Зеленский CBS News телеканалига берган интервьюсида Уиткофф ва Кушнернинг ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлганини билдириб, уларнинг Украинага ташрифини ҳали ҳам кутаётганини айтган эди. Москвадаги мулозимлар ҳам Уиткофф ва Кушнер билан ҳамкорлик қайта тикланишини кутишмоқда.

Шу билан бирга, исми ошкор этилмаслигини сўраган мулозим NYT нашрига Трамп вакиллари кунлик равишда Украина ва Россия расмийлари билан гаплашиб турганини маълум қилди. Шунингдек, улар ўртасида оммавий айтилмаган шахсий учрашувлар ҳам бўлиб ўтган.

Бироқ нашр манбасининг таъкидлашича, Кушнер ва Уиткофф Москва ҳамда Киевга фақат муҳокама учун янги асосли сабаблар пайдо бўлсагина боришади. Шунда шунчаки суратга тушиш учун ташриф бўлмайди.

«Бундай жараён кучли дипломатик ҳаракатларни талаб қилади», — деди кичик Жорж Буш маъмурияти давридаги америкалик дипломат Томас Грэм.

«Агар хоҳиш бўлса, АҚШ бу жараёнга етакчилик қила оладиган ягона давлатдир», — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида Трамп ўз тинчлик режасини тақдим этган эди, унда Украина қўшинларини Донбассдан олиб чиқиш назарда тутилганди. Киев Европа кўмагида буни рад этди. Аммо Москва ушбу шартни талаб қилишда давом этмоқда.

Бундай келишмовчиликлар туфайли қишда бўлиб ўтган Украина, АҚШ ва Россиянинг уч томонлама музокаралари боши берк кўчага кириб қолди ва феврал ойида тўхтатилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: