Қурилиш ишлари бўйича қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда?

Қурилиш ишлари бўйича қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда жами 104,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри 28 трлн сўмлик кўрсаткич билан мутлақ етакчи бўлди. Кейинги ўринларни Тошкент вилояти 10,7 трлн сўм ва Бухоро вилояти 7,2 трлн сўм билан эгаллади.

Шунингдек, Фарғона вилоятида 6,9 трлн сўмлик, Қашқадарё вилоятида 6,7 трлн сўмлик, Самарқанд вилоятида эса 6,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.

Ҳисобот даврида Наманган вилоятида қурилиш ишлари ҳажми 5,4 трлн сўмни ташкил қилди.

Андижон, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида бир хил — 5,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Қорақалпоғистон Республикасида мазкур кўрсаткич 5,2 трлн сўмга етди.

Навоий вилоятида 4,1 трлн сўмлик, Жиззах вилоятида 3,2 трлн сўмлик ҳамда Сирдарё вилоятида 2,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: