RMC Sport: Илгиз Танташев учун Жаҳон чемпионати якунланди
Франциянинг RMC Sport нашрининг хабар беришича, FIFA ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевни Жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларига тайинламасликка қарор қилган.
Нашр маълумотларига кўра, бу қарор ортидан Танташевнинг турнирдаги иштироки якунланган ҳисобланади.
Расмий сабаблар ҳозирча FIFA томонидан эълон қилинмаган. Шу боис, мазкур маълумот ҳозирча RMC Sport нашри тарқатган хабарга асосланмоқда.
