Гренландияликлар мамлакатда АҚШнинг ҳарбий базаси кенгайишидан хавотирда
Politiken нашрининг ёзишича, Гренландияликлар оролда АҚШ ҳарбий иштирокининг кенгайиши натижасида америкалик ҳарбийлар уларни «уйларидан ҳайдаб чиқаришидан» қўрқишмоқда.
Бу хавотирлар Вашингтоннинг ҳарбий инфратузилмани эҳтимолий кенгайтириш ва Гренландия жанубидаги Нарсарсуак қишлоғидаги база фаолиятини қайта тиклаш режалари билан боғлиқ.
«Уйимни тарк этишга мажбур бўлишим мумкинлиги ҳақидаги ўй менга улкан қайғу олиб келмоқда», – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Нарсарсуакдан совуқ уруш даврида ҳам АҚШ ҳарбийлари фойдаланган. Эндиликда маҳаллий аҳоли йирик базанинг қайтиши билан уларнинг манфаатлари яна иккинчи планга ўтиб қолишидан хавфсирамоқда, дейилади хабарда.
