Гиёҳвандлик воситалари устидан давлат назорати чоралари кучайтирилади

Гиёҳвандлик воситалари устидан давлат назорати чоралари кучайтирилади

Ҳукумат қарори (359-сон, 02.07.2026 й.) билан “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом гиёҳвандлик воситалари ва психотроп устидан давлат назорати чораларини кучайтириш мақсадида уларни Ўзбекистонга олиб кириш ва Ўзбекистондан олиб чиқишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни (сертификат) бериш тартибини белгилайди.

🔎 Низомга кўра, сертификатдан фақат 1 марта фойдаланилади ва унинг амал қилиш муддати 1 йилни ташкил қилади.

📑 Гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш, олиб чиқишга рухсат бериш учун сертификат олиш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

🔹 ариза берувчида гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги;

🔹 гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш ва олиб чиқишда қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши;

🔹 сертификатни олиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш ва бошқалар.

💸 Аризани кўриб чиқиш ва сертификатни расмийлаштириш учун БҲМнинг 8 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

✅ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аризани қабул қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, сертификат беради ёки сертификат беришни рад этади.

✍️ Сертификатлар реестри “Лицензия” ахборот тизимида электрон шаклда ҳар бир сертификат бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: