Франциядаги намойишлар сабаб Парижда машҳур брендлар дўконлари ёпилди

Франциядаги намойишлар сабаб Парижда машҳур брендлар дўконлари ёпилди

24 октябр куни Париж марказидаги намойишлар сабаб Louis Vuitton, Dior, Saint Laurent ва Lacoste каби машҳур брендлар дўконларининг витриналари тахта билан тўсилди. Rolex ва De Beers дўконлари ҳам ёпилди, Bulgari эса қўшимча қўриқчиларни жалб қилди.

Париж опералари, Лувр ва Орсе музейлари ҳам ёпилди. Тюилри боғи ва Триумфал аркага кириш чекланди.Франция Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, мамлакат бўйлаб 135 киши қўлга олинган. Улардан металл шарлар, пўлат шарчалар, пиротехника воситалари ва бошқа буюмлар олиб қўйилган.

Лионда намойишчилар йўлни тўсишга урингани ортидан полиция уларга қарши газ қўллаган. Вазирлик ҳозирча жиддий ҳодисалар қайд этилмаганини билдирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: