Макгрегор тилга кирди ва ғалати мағлубияти сабабини айтди

Макгрегор тилга кирди ва ғалати мағлубияти сабабини айтди

Макс Холлоуэй билан жангнинг дастлабки сонияларида сакраб оёқ билан зарба беришга уриниб, тиззасидан жароҳат олган Конор Макгрегор илк бор мағлубиятига изоҳ берди.

Ирландиялик собиқ икки вазн чемпиони ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳамда руҳий ҳолати ҳақида гапирди.

«Менда худди цилиндрлар блоки каллагининг қистирмаси тешилгандек бўлди. Ҳаммаси йўқ қилинди. Жанг олдидан менда ҳеч қандай жароҳат йўқ эди. Бутун лагерь давомида, шунингдек, октагонга чиқишда хотиржамлик билан, оёғимда сакраб чиқардим. Бу ҳеч кутилмаганда содир бўлди. Ҳозир мен жуда қоронғи ҳолатдаман – қоп-қоронғи. Буни таърифлашим мумкин бўлган ягона нарса – бу ҳақиқий дўзах!», – деб ёзди Конор Лас-Вегасдаги UFC 329 турниридан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Конор Макгрегор оёғида муваффақиятсиз тушганидан сўнг, мувозанатни сақлай олмади ва натижада ҳакам Марк Белтран жангни 69-сониядаёқ тўхтатди ҳамда Макс Холлоуэйнинг техник нокаутли ғалабасини эълон қилди.

Қизиғи, беш йил олдин ўтказилган Дастин Порьега қарши сўнгги жангида ҳам Конор айнан биринчи раундда оёғини оғир синдириб олиши ортидан мағлубиятга учраган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: