Зеленский Польша ва Венгрия билан муносабатларни «янги асосда» қурмоқчи
Владимир Зеленский Польша билан юзага келган келишмовчиликлар фонида Варшава, шунингдек, Венгрия билан муносабатларни қуриш учун «янги пойдевор» излаш истагида эканини маълум қилди.
Бу ҳақда у ўз Telegram каналида ёзиб қолдирган.
«Украинанинг қўшнилари, улар билан муносабатлар янги асосни талаб қилади, айниқса бу Польша ва Венгрияга тегишли», — дея аниқлик киритди у.
