Трамп Эронга қарши ҳарбий операцияни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Трамп Эронга қарши ҳарбий операцияни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Оқ уй Эронга қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумлари ва Ҳормуз бўғозидаги объектларга зарба бериш вариантларини муҳокама қилмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп маслаҳатчилари билан бир неча кунлик муҳокамалардан сўнг Эронга қарши ҳарбий операцияни кенгайтиришга мойил экани айтилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Оқ уй бир қатор сценарийларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида Эронга қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумлари, Ҳормуз бўғози яқинидаги Харк ороли ва бошқа ҳудудларни эгаллаш, шунингдек, АҚШ разведкаси махфий ядровий дастур билан боғлиқ деб ҳисоблаётган Пикакс тоғидаги ерости туннеллар мажмуасига зарба бериш режалари ҳам бор.

WSJ манбаларининг таъкидлашича, Трамп ҳозирча қуруқликдаги ҳарбий операцияни маъқуллашга тайёр эмас. Бироқ у Теҳронни Ҳормуз бўғозидаги тижорат кемаларига ҳужумларни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин бўлган янги кескинлашув сценарийларини тайёрлаш бўйича топшириқ берган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: