Трампнинг Амирликлар ва Саудия Арабистонидаги кўчмас мулклари Эрон учун қонуний нишон ҳисобланади — ИИҚК
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ президентига тегишли Яқин Шарқдаги бир қатор объектларни қонуний ҳарбий нишон деб эълон қилди.
Баёнотга кўра, БАА ва Саудия ҳудудидаги бир нечта гольф-клублар ҳамда осмонўпар бинолар, жумладан, Дубайдаги «Trump International Hotel & Tower», Жиддадаги «Trump Plaza» ва Ар-Риёддаги «Trump Tower» мажмуалари Эроннинг эҳтимолий зарбалари нишонига айланиши мумкин.
