Аббос Ароқчи Мужтабо Хоминаий билан саноқли одамларгина учрашганини айтди

Аббос Ароқчи Мужтабо Хоминаий билан саноқли одамларгина учрашганини айтди

«Мен шу пайтгача Эроннинг янги олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаийни кўрмадим. Жуда чекланган доирадаги инсонлардан бошқа ҳеч ким уни кўрган деб ўйламайман», деди Эрон ташқи ишлар вазири.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Мужтабо Хоминаий АҚШ ва Исроил билан уруш тугагунча жамоатчиликка кўриниш бермаслиги ҳақида хабар берган эди.

​Маълумотларга кўра, Эрон олий раҳбари хавфсизлик билан боғлиқ вазият нормаллашганидан кейингина жамоатчиликка кўриниш бериши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: