Афғонистондаги сув тошқинларида 20 киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги сув тошқинларида 20 киши ҳалок бўлди

Ҳафта бошида Афғонистон шарқида юз берган шиддатли сув тошқинлари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 80 киши тан жароҳати олди ва 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолди.

Мамлакат Табиий хатарларни бошқариш миллий агентлиги вакили Юсуф Ҳаммад йўқолганларни топиш ҳамда уларни хавфсиз жойга кўчириш бўйича қутқарув операцияси олиб борилаётганини билдирди.

«Афсуски, Порун шаҳри ва Нуристон вилоятининг бошқа бир қанча ҳудудларида юз берган шиддатли тошқинлар катта талафотлар ва мулкий йўқотишларга сабаб бўлди. Аҳолининг уйлари, экин майдонлари ва жамоат объектларига жиддий зарар етган», — деди Ҳаммад.

“Толибон” расмийларининг маълум қилишича, яқин кунларда мамлакатдаги 10 та ҳудудда кучли ёмғир, момақалдироқ ва шиддатли шамоллар давом этиши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: