Бавария иқтисодиёт вазири 55 ёшида Германиядаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди

Бавария иқтисодиёт вазири 55 ёшида Германиядаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди

 

 

Берлин полициясига хабар беришича, Бавария иқтисодиёт вазири ва вице-бош вазири Хуберт Айвангернинг жасади 4 ноябрь куни Берлиндаги Neuer Fritz меҳмонхонасидан топилди.

 

Вазир партиясининг Берлиндаги янги офиси очилишида иштирок этиши керак эди, аммо ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли тадбирга келмаган ва кейинчалик алоқага чиқмаган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, зўравонлик аломатлари аниқланмаган. Ҳозирда полиция ва прокуратура унинг ўлим сабабини аниқлаш учун текширув олиб бормоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: