Ўзбекистонга гўшт, сут маҳсулотлари етишмайди, бизга эса ишчи кучи керак — Лукашенко

Ўзбекистонга гўшт, сут маҳсулотлари етишмайди, бизга эса ишчи кучи керак — Лукашенко

Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон бош вазири билан ҳар иккала томон учун фойдали бўлган ҳамкорлик ғоясини муҳокама қилганини айтиб берди.

Унга кўра, ўзбекистонлик ишчилар ёрдамида Беларусда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин. Ойликлар жуда катта бўлмаса ҳам, лекин ишчиларга муносабат яхши бўлади. Ишлаб чиқилган маҳсулотлар Ўзбекистон бозорига етказиб берилади.

Бунда асосий мақсад — даромад олиш эмас, керакли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, деди давлат раҳбари.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: