Трамп FIFA раҳбарини БМТ Бош котиблигига номзод сифатида кўрсатмоқчи — NYP
Оқ уйга яқин манбанинг айтишича, Трамп Инфантинони «бутун дунёда ҳурматга сазовор ва одамларни бирлаштира оладиган шахс» деб баҳолаган.
Нашрнинг ёзишича, Инфантино ҳам Трамп билан яхши муносабат ўрнатишга интилган ва ҳатто унга FIFAнинг илк тинчлик мукофотини топширган.
Маълумот учун, бу йил БМТнинг навбатдаги Бош котиби сайланади. У португалиялик Антониу Гутерриш ўрнини эгаллайди.
