ЕИнинг Украинага ажратган $408 млн гуманитар ёрдами ҳарбий мақсадларда ишлатилган
RT суриштирувига кўра, ёрдамнинг бир қисми БМТ мувофиқлаштираётган Mine Action дастури орқали ҳарбий мақсадларга йўналтирилган.
Нашр маблағлар ҳисобидан ҳарбий техника харид қилингани ва украиналик ҳарбийлар тайёрланганини айтмоқда.
Шунингдек, RT Хорватия ҳужжатларида Украина ҳарбийларини ўқитиш ва жиҳозлаш назарда тутилгани, Швейцария эса дастурга энг кўп маблағ ажратган давлат бўлганини қайд этган.
