Михаил Драпатий Украина Қуролли Кучларининг янги бош қўмондони. У ҳақида нималар маълум?

Михаил Драпатий Украина Қуролли Кучларининг янги бош қўмондони. У ҳақида нималар маълум?

​Киев ва Лвовдаги оммавий норозиликлар фонида Украина президенти Володимир Зеленский Украина Қуролли Кучлари бош қўмондонини алмаштиришга қарор қилди. Бу лавозимни генерал-майор Михаил Драпатий эгаллайди. У Украинанинг энг таниқли ҳарбий раҳбарларидан бири ҳисобланади, жанговар командир обрўсига эга ва сўнгги йилларда армияда бир қатор асосий лавозимларда ишлаган. Шу билан бирга, унинг номи бир неча бор ҳам муваффақиятлар, ҳам баҳсли ҳолатлар марказида бўлган.

У бўлинма командиридан тортиб УҚКнинг энг нуфузли генераллар орасигача бўлган йўлни босиб ўтган. Драпатий 2014 йилда Мариуполда ҳарбий зирҳланган машинада россияпараст кучларнинг баррикадасини ёриб ўтиши билан кенг танилган. Донбассдаги жангларда қатнашган.

Кенг кўламли уруш бошлангач, «Жануб» қўшинлар гуруҳига қўмондонлик қилган, Кривой Рог мудофаасида ва Херсон вилояти ҳудудларини озод қилишда қатнашган. 2024 йилда минтақада Россия қўшинларининг ҳужумини қайтарган «Харков» қўшинлар гуруҳига бошчилик қилган. 2024 йил охирида УҚК Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони этиб тайинланган.

​2025 йилнинг июн ойида полигондаги ракета зарбасидан сўнг (унда 12 нафар янги аскар ҳалок бўлган ва 60 дан ортиғи яраланган) истеъфога ариза берган. «Бу менинг ушбу фожиа учун шахсий масъулият ҳиссим билан боғлиқ англанган қадамимдир. Муросасозлик ва жазосизлик — армия учун заҳардир», — деб ёзган эди ўшанда Драпатий Facebook’даги саҳифасида.

Драпатий — собиқ мудофаа вазири Михаил Федоров истеъфога чиққанидан сўнг уни ошкора қўллаб-қувватлаган ягона юқори лавозимли украиналик генерал.

​Украина ОАВларида Драпатий тез-тез ҳарбийлар ва жамият орасида энг машхур генераллардан бири сифатида тилга олинади. Шу билан бирга, унинг собиқ бош қўмондон Александр Сирский билан келишмовчилиги ва армия раҳбариятида таъсир доираси учун бўлиши мумкин бўлган кураши ҳақида ҳам фикрлар мавжуд.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: