Звенигород яқинида қирувчи самолёт қулаб тушди

Звенигород яқинида қирувчи самолёт қулаб тушди

​Ҳарбий самолётнинг ҳалокатга учрагани ҳақида «Звенигород» Telegram-канали маҳаллий аҳолига таяниб ёзмоқда. Хабар қилинишича, учувчи катапулта қилишга улгурган.

​Mаълумотларга кўра, бу ўқув парвозини амалга ошираётган Су-57 қирувчи самолёти бўлган.

​Су-57 — ишлаб чиқарувчи ва Россия расмийлари томонидан бешинчи авлодга мансуб деб таснифланадиган Россиянинг энг янги кўп мақсадли қирувчи самолёти. Самолёт илк парвозини 2010 йилда амалга оширган ва Россия армиясидаги энг замонавий қирувчи ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: