Лавров ва Рубио музокаралари ўз якунига етди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Манилада АСЕАН тадбирлари доирасида музокара ўтказди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув якуни бўйича қуйидагилар маълум қилинди:
▪️Россия Киевни қурол-яроғ билан таъминлашни давом эттиришга қарши эканини билдирди.
▪️Москва Украинадаги можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.
▪️Россия АҚШнинг Аляскада илгари сурган таклифларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
▪️Томонлар Россия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари фаолиятини меъёрлаштириш масаласини муҳокама қилди.
▪️Учрашувда Форс кўрфазидаги вазият ҳам кўриб чиқилди.
▪️Лавров ва Рубио парламентлараро ҳамкорлик, маданий алоқалар ҳамда «Роскосмос» ва NASA ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш тарафдори эканини билдирди.
