Эрон АҚШ билан можаро пайтида 18 миллиард долларлик нефть сотди

Эрон АҚШ билан можаро пайтида 18 миллиард долларлик нефть сотди

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш ва ундан кейинги сулҳ даврида Теҳрон 18 миллиард долларлик нефть экспорт қилди.

Бу ҳақда Эрон нефть вазири Моҳсен Пакнежад эълон қилди.

«Уруш пайтида вазирлик 11,5 миллиард долларлик нефть экспорт қилди, сулҳ даврида эса яна 6,5 миллиард доллар. Шундай қилиб, ҳатто инқироз авжига чиққан пайтда ҳам йиллик нефть даромадлари бюджетининг 60% дан ортиғини таъминлаш мумкин бўлди», деб тушунтирди у.

Пакнежаднинг таъкидлашича, Эрон кейинчалик сотган 100 миллион баррель хом нефть ва газ конденсати захирасини яратишга муваффақ бўлди. «Нефт танкерлари ҳаракатига хавфнинг вақтинча камайиши Эрон нефть экспортини сезиларли даражада ошириш ва тўпланган захираларнинг катта қисмини жаҳон бозорларига чиқариш имконини берди», деди вазир.

АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши операция бошлади. Июнь ойида Вашингтон ва Теҳрон барча жабҳаларда, жумладан, Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирувчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Бироқ, 8 июль кечаси АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни қайта бошлади ва Теҳронни Ҳормуз бўғози бўйича келишув шартларини бузганликда айблади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: