«Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси иштирокчилари Озарбайжон Давлат Маданият ва Санъат университетига ташриф буюрдилар

«Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси иштирокчилари Озарбайжон Давлат Маданият ва Санъат университетига ташриф буюрдилар

Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Озарбайжон Давлат Маданият ва Санъат университетида лойиҳа иштирокчилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази раҳбари Акиф Марифли сўзга чиқиб, мазкур лойиҳа мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд тарихий-маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳамда муштарак меросни келажак авлодларга етказишга хизмат қилишини таъкидлади. У икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришда Президент Илҳом Алиев ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида ўрин тутишини қайд этди.

Шундан сўнг Озарбайжон Давлат Маданият ва Санъат университети ректори, профессор Жейран Маҳмудова халқларимиз ўртасидаги тарихий ва маданий муштараклик ҳақида сўз юритиб, бундай лойиҳалар Озарбайжоннинг бой маданий меросини кенг тарғиб этиш ҳамда ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Тадбир доирасида лойиҳа иштирокчилари олий таълим муассасасининг фаолияти ва таълим муҳити билан яқиндан танишдилар. Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан пантомима спектакли, саҳна ҳаракати ҳамда саҳна пластикасини ўзида мужассам этган турли ижодий чиқишлар намойиш этилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: