Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларига табрик йўллади

Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларига табрик йўллади

Президент Администрацияси раҳбарининг таъкидлашича, суд тизими ходимлари ҳар куни инсонлар дарди, фожиавий тақдирлар ва мураккаб ҳаётий вазиятларга дуч келадилар. Судьялар инсон тақдирини ҳал қилувчи қарорлар қабул қиладилар ва бу билан юксак маънавий масъулиятни ўз зиммаларига оладилар.

Қайд этилишича, суд қарорларининг адолатли бўлиши одил судловга хизмат қилаётганларнинг жисмоний, руҳий ва эмоционал ҳолатига бевосита боғлиқ. Шу боис судьялар ва суд тизими ходимлари ҳақида ғамхўрлик қилиш адолатли, мустақил ва самарали одил судловнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

“Янги Ўзбекистонда инсон қадри ва қонун устуворлиги олий қадрият ҳисобланган суд тизимини изчил барпо этмоқдамиз”, — деди Саида Мирзиёева.

Президент Администрацияси раҳбари барча судьялар ва суд тизими ходимларига мустаҳкам соғлиқ, ирода ва қатъият, адолат принципларига доимо содиқлик ва оқилона қарорлар ҳамроҳ бўлишини тилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: